«Е-BILIM.UZ» ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА-ОММАВИЙ ОФФЕРТА

Мазкур ҳужжат «е-bilim.uz» платформасига» таълим хизматларини тақдим этиш ҳамда ушбу хизматлардан фойдаланишга розилик билдирган шахсдан пул маблағларини қабул қилишнинг барча зарур шартларини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 370-моддасининг 4-хатбошисига мувофиқ қуйида баён қилинган шартлар қабул қилинган ва хизматларга ҳақ тўланган тақдирда ушбу оферта акцептини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс буюртмачи – таълим хизматларидан фойдаланувчи (бундан кейин – Фойдаланувчи), Ижрочи ва Фойдаланувчи биргаликда Шартнома тарафлари ҳисобланадилар.

1. МАЗКУР ШАРТНОМАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР

  • Оферта — Ижрочининг субъектларнинг чекланмаган доирасига мазкур Шартномани баён этилган шартларни ҳисобга олган ҳолда тузишга қаратилган таклифи. Оферта унинг Акцептидан сўнг қабул қилинган ҳисобланади.
  • Акцепт— Буюртмачи томонидан мазкур Шартнома Офертаси шартларини, Шартноманинг ёзма нусхаси Тарафлар томонидан имзоланмасдан тўлиқ, шартсиз ва сўзсиз қабул қилиниши. Шартномани офертада таклиф қилинганидан бошқача шартларда тузишга розилик берилган жавоб акцепт ҳисобланмайди.
  • е-bilim.uz — ўқув материаллари ва баҳолаш воситалари маълумотлари базаси билан биргаликда таълим онлайн–платформаси (тестлар, вазият масалалари, ҳужжатлар шакллари), у математика ва бошка фанлар буйича мутахассисларининг профессионал билим ва кўникмаларини баҳолаш имконини беради.
  • Ўқув тест синови—рўйхатдан ўтказилган ва ҳақ тўланганидан кейин тизим материалларидан фойдалана бошлаган жисмоний шахслар ва юридик шахслар учун е-bilim.uz таълим платформасида тест синовидан ўтилганда тизим эгасининг номи ёзилган баҳолаш жараёни шакллантиради.
  • Тест — жисмоний шахснинг билим ва амалий кўникмаларини е-bilim.uz таълим онлайн платформасида текшириш, у рўйхатдан ўтказиш ва ҳақ тўланганидан кейин ўтказилади. Тестдан ўтилганда босма кўринишда эгасининг номи ёзилган олган бали ва баҳолаш варақаси экранга чиқарилади.
  • Тест жараёни — е-bilim.uz таълим онлайн платформасида жисмоний ва юридик шахснинг билимини ошириш.
  • Таълим сервиси — уларнинг ёрдамида https://e-bilim.uz манзилида жойлашган ўқув материаллари ва математика ҳамда бошка фанлар буйича мутахассисларни баҳолаш дастакларидан фойдаланиш таъминланадиган дастурий-техник воситалар.
  • Авторлаштириш маълумотлари — Буюртмачининг аккаунтидан учинчи шахсларнинг ўзбошимчалик билан фойдаланишидан ҳимoya қиладиган Логин (ноёб идентификатор) ва паролдан (белгилар тўплами) иборат бўлган, Фойдаланувчини идентификация қилиш ва сервислардан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар.
  • Фойдаланувчининг шахсий кабинети — логин ва пароль билан ҳимоя қилинган фойдаланувчининг шахсий саҳифаси, унда танланган ихтисослик, ўқув тест синови/имтиҳон натижалари тўғрисидаги ахборот, олинган баллар ва бошқа ахборот мавжуд бўлади.
  • Аккаунт —дастурий-аппарат комплексларида ишлов бериладиган ва сақланадиган, авторлаштириш маълумотлари ва Буюртмачининг ахборот материаллари жами.
  • Буюртмачи (Фойдаланувчи) — рўйхатдан ўтказиш саҳифасида хизматлардан фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний ёки юридик шахс. Хизматларга мазкур Шартнома шартларида ҳақ тўлаган Буюртмачи Фойдаланувчи ҳисобланади. https://e-bilim.uz таълим сервисида рўйхатдан ўтказиш— мазкур Шартнома шартларига мувофиқ таълим хизматларини олиш учун Сайтга кириш мақсадида ҳисобга олиш ёзувини яратиш.
  • Электрон почта— компьютер тармоғи, шу жумладан Интернет тармоғи фойдаланувчилари ўртасида электрон хабарларни юбориш ва олиш технологияси ва хизмати.
  • Логин — белгиларнинг кетма-кетлиги, у ҳар бир алоҳида Фойдаланувчини тизимнинг бошқа фойдаланувчилари ўртасида бир маънода ажратади (идентификациялайди).
  • Пароль — фақат Фойдаланувчига маълум бўлган ва тизимда шифрланган кўринишда сақланадиган ҳамда фақат Фойдаланувчини идентификациялаш учун ишлатиладиган белгилар кетма-кетлиги.
  • Сайт — бундай ахборотдан https://e-bilim.uz тармоқ манзили бўйича Интернет тармоғида фойдаланишни таъминлайдиган ахборот тизимида мавжуд бўлган ахборот (матнлар, график чизиқлар, дизайн, тасвирлар, фото ва видеоматериаллар ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари), шунингдек ЭҲМ учун дастурлар жами. Сайт Фойдаланувчига таълим хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган Интернет-ресурс ҳисобланади.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

2.1. Ижрочи мазкур Шартномада белгиланган шартлар ва тартибда ҳақ эвазига Фойдаланувчига математика ва бошка фанлар мутахассислиги бўйича тестларни ишлаш хизматларини кўрсатиш, Фойдаланувчи эса кўрсатилган хизматларини мазкур Шартномада белгиланган миқдор, муддатлар ва тартибда ўз вақтида қабул қилиш ва мазкур хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

2.2. Мазкур Шартнома Фойдаланувчининг тўлиқ ҳажмда, Шартноманинг ёзма нусхасига Тарафлар имзо чекмасдан, тўлиқ ва шартсиз розилик бериш (Акцепт) йўли билан тузилади.

2.3. Шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367–375-моддаларига мувофиқ юридик кучга эга ва томонлар имзолаган шартнома билан тенг ҳуқуқлидир.

2.4. Фойдаланувчи мазкур Шартноманинг барча шартлари билан тўлиқ ҳажмда танишлиги ва розилиги далилини Акцепт йўли билан тасдиқлайди.

2.5. Фойдаланувчини https://e-bilim.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш ва хизматларга мазкур Шартнома бўйича ҳақ тўлаш мазкур Шартноманинг тўлиқ ва сўзсиз Акцепти ҳисобланади.

2.6. Ушбу Шартномани тузиб, Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида мазкур Шартнома қоидаларини, хизматлар қиймати ва Шартноманинг ажралмас қисмлари ҳисобланадиган барча иловалари тўлиқ ҳамда сўзсиз қабул қилишга автоматик равишда розилик билдиради.

2.7. Агар Фойдаланувчи мазкур Шартноманинг шартларига рози бўлмаса, у ушбу Шартномани тузиш ҳуқуқига эга бўлмайди, шунингдек мазкур Шартнома бўйича Хизматлардан фойдалана олмайди.

3. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

3.1.Ўқув тест синовидан ўтиш ёки танланган ихтисослик бўйича имтиҳонга тайёрланиш учун рўйхатдан ўтказиш https://e-bilim.uz сайтида амалга оширилади, бу ерда шакл бўйича таклиф этилган майдонларни тўлдириш таклиф этилади.

3.2. Логин ва Паролни Фойдаланувчи мустақил равишда киритади ва кейинчалик улардан Сайтга кириш учун фойдаланилади.

4. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга :

4.1.1. Ижрочига таълим сервисидан фойдаланиш масалалари бўйича admin@e-bilim.uz электрон почтаси ёки +998914253003 телефони орқали мурожаат қилиш;

4.1.2. Ижрочига таълим сервисини яхшилаш бўйича таклифлар юбориш. Шикоят ва таклифлар билан admin@e-bilim.uz электрон почтаси манзили бўйича мурожаат қилиш;

4.1.3. Ўқув тест синовидан 7.1-бандга мувофиқ танланган ва тўланган тарифнинг амал қилиш муддати мобайнида ва мазкур Шартноманинг 6.2, 6.3-бандларига кўра фойдаланиш бошланган пайтдан бошлаб фойдаланиш. Кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг ўқув тест синовидан фойдаланиш йўли беркитилади;

4.1.4. Синов имтиҳонидан фойдаланишга – мазкур Шартноманинг 6.2, 6.3-бандларига кўра фойдаланиш бошланган пайтдан бошлаб имтиҳон санаси келган пайтга қадар бўлган муддат мобайнида. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин синов имтиҳонидан фойдаланиш йўли беркитилади.;

4.1.5. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

4.2. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

4.2.1. рўйхатдан ўтказиш чоғида Фойдаланиш битими билан танишиш ва уни қабул қилиш;

4.2.2. https://e-bilim.uz таълим сервисида рўйхатдан ўтиш;

4.2.3. Хизматлар учун Ижрочига мазкур Шартноманинг 7-бўлимида кўрсатилган тартиб ва шартларда ҳақ тўлашни амалга ошириш;

4.2.4. Ижрочининг https://e-bilim.uz таълим сервисидан фойдаланиш бўйича барча талаб ва тавсияларини астойдил бажариш;

4.2.5. Тўланган таърифга кўра фойдаланишнинг амал қилиш муддати мобайнида ўқув тест синовидан ўтиш;

4.2.6. Ижрочининг ўқув ва баҳоловчи материалларидан фойдаланиш ваколатларини (логин/пароль) учинчи шахсларга бермаслик;

4.2.7. Математика ва бошка фанлар мутахассислигига тааллуқли бўлган ўқув материаллари билан кириб танишиш;

4.2.8. Хизматлар кўрсатиш чоғида олинган ўқув ва баҳоловчи материалларни Интернет тармоғига, шунингдек исталган бошқа усуллар билан тарқатмаслик. Агар Буюртмачи юқорида кўрсатилган талабларни бузишга йўл қўйса, у Ижрочи олдида ахборот тарқатиш йўли билан етказилган зарарлар, шунингдек бой берилган фойда учун жавобгар бўлади, шунингдек 10 000 000 (бир миллион) сўм жарима тўлаш мажбуриятини олади.

4.2.9. Сайтда тавсия қилинган техника параметрларга мувофиқ ўз шахсий компьютерини мустақил созлаш ва уни Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

5. ИЖРОЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

5.1.1. Фойдаланувчидан мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажаришни талаб қилиш;

5.1.2. Фойдаланувчи томонидан Фойдаланиш битими бузилганда https://e- bilim.uz таълимсервисивамазкурШартномадақайдэтилганХизматларкўрсатилишинитўхтатиб туриш;

5.1.3. Ўзгартиришлар кучга киришга камида 10 (ўн) иш куни қолганда Сайтда бундай ўзгартириш ҳақида хабарнома жойлаштириб, мазкур Шартнома шартларини ўзгартириш. Бунда Ижрочи Шартнома шартларига киритиладиган ўзгартиришлар Фойдаланувчи илгари акцептлаган аввалги унинг таҳрири шартларини бекор қилмаслигини тасдиқлайди.

5.2. Ижрочининг мажбуриятлари:

5.2.1. Мазкур Шартнома тартиби ва шартларига мувофиқ хизматлар кўрсатиш;

5.2.2. Фойдаланувчига қуйидаги имкониятларни бериш: - ўқув тест синовидан фойдаланиш – 7.1-бандга кўра танланган тариф муддати мобайнида ва мазкур Шартноманинг 6.2, 6.3-бандларига кўра тўланган пайтдан бошлаб. Кўрсатилган муддат тугаши билан ўқув тест синовидан фойдаланиш йўли ёпилади; - тест синовидан ўтиш – мазкур Шартноманинг 6.2, 6.3-бандларига кўра тўлашдан бошланган муддат мобайнида имтиҳон санаси бошлангунга қадар. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин тест синовидан фойдаланиш йўли ёпилади.

5.2.3. Фойдаланувчининг мулоҳаза ва истакларига тезкор ва холис муносабат билдириш.

6. ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

6.1.Хизматдан фойдаланиш йўли тўлов Ижрочининг ҳисобрақамига қайд этилган кундан бошлаб кўпи билан 5 (беш) иш кунидан қолдирмай очилади.

6.2.Хизмат кўрсатишни бошлаш санаси бўлиб фойдаланиш йўлини очиш санаси ҳисобланади.

6.3.https://e- bilim.uz таълим сервисининг таълим берувчи хизматлардан фойдаланиш йўлини очиш бўйича мажбуриятлар бажарилган пайтда хизмат Ижрочи томонидан кўрсатилган ҳисобланади.

6.4.Фойдаланиш йўли очилган пайтдан бошлаб уч кунлик муддатда Фойдаланувчининг хизматларни қабул қилиш бўйича ёзма асосланган рад жавоби бўлмаганда хизматлар кўрсатилган ва кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномаларини тузмасдан қабул қилинган ҳисобланади. Фойдаланувчининг илтимосига кўра Ижрочи Фойдаланувчи вакилларига Ижрочи жойлашган жой бўйича кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини ишончнома бўйича тақдим этиши ёки Фойдаланувчи кўрсатган манзилга далолатноманинг почта жўнатмаси орқали юбориши мумкин.

7. ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИГА ТАРИФЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ

7.1. «Ўқув тест синови» учун мазкур Шартномага мувофиқ 35 000 (ўттиз беш минг) сўм ҳақ тўланади, агар базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарганда, тестлар учун тўланидиган ҳақ миқдори 10 фоизга автоматик оширилади.

7.2. Мазкур Шартнома бўйича хизматларга ҳақни Буюртмачи олдиндан 100% тўлаш шартларида сўмда амалга оширади.

7.3. Фойдаланувчи – жисмоний шахс Хизматларга қуйидаги усуллар билан ҳақ тўлашга ҳақли:

7.3.1. https://e- bilim.uz сайтида мавжуд бўлган тўлов тизимлари орқали Фойдаланувчининг банк картаси билан;

7.3.2. https://e- bilim.uz сайтида жойлаштирилган квитанция асосида тўлов топшириқномаси билан;

7.4. Фойдаланувчи – юридик шахс хизматларга қуйидаги усуллар билан ҳақ тўлашга ҳақли:

7.4.1. https://e-bilim.uz сайтида жойлаштирилган счёт асосида тўлов топшириқномаси билан;

7.4.2. Фойдаланувчининг корпоратив банк картаси билан – Ижрочи офисида.

7.5. Пул маблағлари Ижрочининг ҳисобрақамига қайд этилган сана ҳақ тўланган сана ҳисобланади.

7.6. Агар тўлов кўрсатиладиган хизматлар қийматидан кам миқдорда келиб тушса, шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Агар тўлов кўпроқ миқдорда келиб тушса, шартнома тузилган деб ҳисобланади. Бунда Шартнома нархидан ошадиган сумма Буюртмачининг ёзма сўрови олинган санадан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида Буюртмачининг ҳисобрақамига қайтарилади.

7.7. ЎзР ФКнинг 705-моддасига мувофиқ Фойдаланувчининг айби билан кўрсатилмаган хизматлар учун тўланган ҳақни, шунингдек улар кўрсатила бошлагандан кейин Фойдаланувчи хизматлардан бош тортган тақдирда ҳақни қайтариш назарда тутилмаган. Барча бошқа ҳолларда хизматлар қиймати Фойдаланувчининг Ижрочи асосли деб топган ёзма даъвоси ёки қонуний кучга кирган суд қарори асосида тўлиқ ёки бирор-бир қисмида қайтарилади.

8. НИЗОЛИ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1. Низолар ва/ёки ихтилофларни Тарафлар музокаралар ва ўзаро маслаҳатлашувлар йўли билан, розиликка эришилмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қиладилар.

8.2. Тарафларнинг барча даъволари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва ваколатли шахслар томонидан имзоланиши керак.

8.3. Даъво олган тараф бошқа Тарафга даъво олинган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни мобайнида асосли жавоб тақдимetiши шарт.

8.4. Агар Тарафлар ўзаро мақбул қарорга кела олмасалар, низони ҳал этиш учун улар Ўзбекистон Республикасининг тегишли суд инстанцияларига мурожаат қилишлари керак.

8.5. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.

8.6. Агар ўз мажбуриятларини бузиш уларнинг айби билан юз бермаган бўлса, Тарафлар бунинг учун жавобгар бўлмайдилар. Агар Тараф у мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбдор эмас деб ҳисобланади.

8.7. Фойдаланувчи томонидан мазкур Шартноманинг 4.2.7, 4.2.8-бандлари бузилганда Ижрочи ўзига тўланган пул маблағларини қайтармасдан, хизматлар кўрсатишни муддатидан аввал тўхтатади.

8.8. Мазкур Шартнома шартларини бузганлик учун Фойдаланувчи Ижрочига етказилган бевосита ҳақиқий зарарлар миқдорида зарарни қоплайди.

9. ФОРС-МАЖОР

9.1. Тарафлар уни тузгандан кейин юзага келган бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари сабабли мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар мажбуриятларни лозим даражада бажариш енгиб бўлмас куч ҳаракатлари, яъни Тарафнинг оқилона назорати ва таъсиридан ташқарида бўлган, Тарафлар олдиндан кўра олиши ёки бартараф этиши мумкин бўлмаган, Тарафларнинг мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариши мумкин бўлмайдиган қиладиган фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида мумкин бўлмаганлигини исботласалар, озод этиладилар.

9.2. Мазкур Шартноманинг 9.1-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг исталганини важ қилиб келтирадиган Тараф дарҳол, бироқ бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари бошланган санадан бошлаб 5 (беш) иш кунидан кечиктирмай, бошқа Тарафни бу ҳолатлар таъсири бошланиши ва тўхтатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

9.3. Ваколат доираларига бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари далилини тасдиқлаш киритилган органлар томонидан тақдим этилган маълумотномалар бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари мавжудлигининг лозим даражадаги исботи бўлиб хизмат қилади.

9.4. Бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг амал қилиш муддати 60 календарь кундан кўпроқ давом этган тақдирда Тарафларнинг ҳар бири белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.

9.5. Бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолати унда юзага келган ва ушбу Шартноманинг 9.2, 9.3-бандларини бузган ҳолда унинг бошланиши тўғрисида бошқа Тарафга хабар бермаган ёки хабардор қилмаган Тараф ўз мажбуриятини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилинмайди.

10. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

10.1. Мазкур Шартнома у Буюртмачи томонидан акцептланган пайтдан бошлаб кучга киради (мазкур Шартноманинг 2.5-банди) ва Фойдаланувчининг https://e- bilim.uz сервисининг пуллик бўлимларидан фойдаланиш муддати тугашига қадар амал қилади.

10.2. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши Тарафларни у амал қилган даврда юз берган уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

11. БОШҚА ШАРТЛАР

11.1.Фойдаланувчининг хоҳишига кўра Шартнома ёзма шаклда тузилиши ва Тарафларнинг имзолари ҳамда Ижрочининг муҳри билан тасдиқланиши мумкин.

11.2.Ҳар бир Тараф бошқа Тарафга зарурий ҳуқуқий лаёқатга, шунингдек мазкур Шартномани тузиш ва унинг шартларига мувофиқ уни ижро этиш учун зарур ва етарли бўлган барча ҳуқуқ ҳамда ваколатларга эгалиги хусусида кафолат беради.

11.3.Тузилган Шартноманинг шартларини Фойдаланувчи бир томонлама ўзгартириши ёки уларни бажаришдан бош тортишига йўл қўйилмайди, мазкур Шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Мазкур Шартноманинг ҳар бир Тарафи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Тарафнинг розилигисиз учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас.

11.4.Ижрочи мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ва уларнинг талабларини бажариш учун мазкур Шартнома шартларини белгилайди ва унга ўзгартиришлар киритиш ва/ёки уни тўлдиришга ҳақлидир.

11.5.Фойдаланувчи томонидан мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг исталгани бузилган тақдирда Ижрочи хизматлардан фойдаланиш йўлини ёпишга ҳақли. Фойдаланувчи ушбу ҳолда тўланган пул маблағлари қайтарилмаслиги ва Буюртмачидан Ижрочи фойдасига ундириладиган неустойка ҳисобланишига розилик билдиради.

11.6.Мазкур Шартномани имзолаш билан Фойдаланувчи: - «е-bilim.uz» платформаси» таълим хизматларини тақдим этиш унинг шахсий маълумотларига ишлов бериш ва улардан фойдаланишга, яъни йиғиш, тизимлаштириш, рўйхатдан ўтказиш, жамғариш, сақлаш, янгилаш, ўзгартириш, шахссизлаштириш, тиклаш, йўқ қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга розилик беради; - мазкур Шартномани бажариш мақсадида ўз шахсий маълумотларининг қуйидаги тоифаларига ишлов беришга розилик беради: фамилия, исм, отасининг исми; туғилган санаси; почта манзили; электрон почта манзили; телефон рақами; корхона номи ва бошқалар. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ишлов берилганидан кейин Ижрочи шахсий маълумотлар келтирилган ҳужжатларни сақлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлари тугаганидан кейин уларни йўқ қилишни таъминлайди; - у тақдим этган ахборотнинг тўлиқ, аниқ ва ишончли ҳисобланишини кафолатлайди. Ахборот тақдим этилганда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмайди.

11.7.Фойдаланувчи томонидан хизматлар кўрсатилиши вақтида олинган ахборот Ижрочининг интеллектуал мулки ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимoyaланиши керак. Олинган ахборотни тарқатиш ёки ҳар қандай учинчи шахсларга беришга фақат ҳуқуқ эгаси билан шартномага кўра йўл қўйилади.

11.8.Мазкур Шартнома шартларини қабул қилиб, Фойдаланувчи Ижрочи ўтказган барча тадбирлар, уларни ўтказиш шартлари, молиявий шартлар тўғрисидаги ахборотни ва бошқа ахборотни, мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатидан қатъи назар, ўз электрон почтасига олишга ўз розилигини беради. Бунда Фойдаланувчи исталган пайтда, электрон хатда кўрсатилган ҳаволага ўтиб, юборишдан воз кечиш ҳуқуқига эгадир.

12. ИЖРОЧИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Номи: "EBILIM" Масъулияти чекланган жамияти

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Гулчилар маҳалласи, Ал-Беруний кўчаси, 3-уй, 25-хонадон.

Почта: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 7-уй.

Банк: UZ Tashkent Kapitalbank JSCB (XXX).

МФО: 1088

ИНН Банк: 207127843

P/S (UZS): 20208000907249875001.

ИНН/ПНФЛ: 312174133

Телефон: 998 94 316 92 35